Хоразм вилоятида газ-поршенли электр станциясини қуриш ҳақидаги Президент қарори имзоланди.

 Туркиянинг "Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş." компанияси Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

Бунга 105 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилади.

 Туркия компанияси электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради ва 25 йил давомида эксплуатация қилади.

 "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади.