Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Қонунлар, битимлар ва протоколлар қуйидагилардан иборат:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги фаолияти тўғрисидаги Битим;

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол;

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битим;

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Битим;

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим.