Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати, юқори даражадаги ташриф ва тадбирлар якунлари ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Мамлакатнинг қулай инвестиция муҳити ва хорижий сармоядорларга берилаётган имтиёзлар натижасида турк инвесторларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши йилдан-йилга ошиб бораётгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар металлургия, автомобилсозлик, чарм-пойабзал ва мебель саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалигида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганишга ҳамда Хатай вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ амалий чоралар кўришга келишиб олди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.