Қайд этилишича, ўтган ҳафта Туркия парламентининг ташқи ишлар комиссияси Швециянинг НАТОга аъзолик аризаси бўйича овоз беришни ушбу масала бўйича кейинги музокаралар ўтказишга имкон бериш учун қолдирган.
Ушбу масалани муҳокама қилишни 28-29 ноябрь кунлари давом эттириш режалаштирилган. Шу кунларда НАТО ташқи ишлар вазирлари Брюсселда учрашади.
Аввалроқ ОАВ Туркиядаги ҳукмрон партия Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши учун овоз беришни йил охиригача қолдириши мумкинлигини ёзган эди.
Туркия октябрь ойида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилишни бошлаган эди. Баённомани Туркия парламенти спикери Нуман Куртулмуш имзолади, деб хабар беради korrespondent.net.