Ташриф доирасида жорий йил 24 августда Давлат статистика қўмитасида Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар ва таълим марказининг (AREM) вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистонда жамият бошқаруви масаласини ўрганиб, олиб борилган изланишларни нашрдан чиқаришдир.
Учрашувда Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Зохиджон Зияев бошчилигидаги марказий аппарат ходимлари иштирок этди, деб хабар беради Давлат статистика қўмтаси матбуот хизмати.
Маълумот учун: AREM томонидан ўз пайтида жамиятни бошқариш бўйича, даставвал, Туркия ва унинг қўшнилари, шунингдек, Монголия, Болгария ва Афғонистон масалаларида олиб борилган тадқиқотлари Турк маъмурий тадқиқотлар фонди (TIAV) томонидан нашр этилган ва дунёнинг илк 500 университетлари орасидан, жумласидан, Гарвард ва Принстон каталогларидан ўрин олган.