фото архив

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.