Ўрта Чирчиқ тумани «Янгийўл» маҳалласида тадбиркор Равшан Тўраев 1 миллион 300 минг доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига Туркия технологияси асосида икки гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо қилди.
«Авангард – Агро - Импекс» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги иссиқхонада барча юмушлар рақамлаштирилган технологиялар асосида амалга оширилиб, маҳалладаги 20 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.
Витаминларга бой бўлган бодринглар асосан Россия Федерациясига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Бу ерда гектаридан 100 тонна ҳосил олиниши мўлжалланган.
Туркиядан уруғ олиб келиниб, кўчатлари юртимизда парваришланаётган бодринглар қарийб уч ой давомида етилади ва кейинги мавсумга помидор экишга ҳозирлик кўрилади, деб хабар беради Тошкент вилояти матбуот хизмати.