Мажлисда томонларнинг Илмий марказлари томонидан вакцина тайёрлаш бўйича қилинган ишлар натижалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Туркия TÜSEB ва TÜBİTAK бошқарма ва марказлари биргаликда 13 турдаги COVID-19га қарши вакцина лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва уларни ҳайвонларда синашга тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.
Россияда эса тайёрланган вакциналар яқин кунларда клиник синовдан ўтказилиши қайд этилди.
Томонлар бу ишларни ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олишди.
Гулноза МУФТИЗОДА,
"Янги Ўзбекистон" учун
Туркиядан махсус