Айтилишича, Туркия ҳукумати томонидан хавфсизлик чораси сифатида 11 сентябрга қадар 6 туманда, жумладан, Бешиктош тумани ҳудудида (Бош консулхона жойлашган), оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ жорий этилди. Шу билан бирга хорижий мессенжерлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд.

«Фуқароларимизга одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларни қатъий риоя этиш тавсия этилади», — дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятларда Бош консулхонанинг +90 (212) 909 08 04 рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлиги айтилди.