Маълум қилинишича, бу оролда  Туркия Жумхуриятининг  Бош вазири Аднан Мендерес, Ташқи ишлар вазири Фотин Рушту Зорлу ва Молия вазири Хасан Пулатканларнинг суд жараёни бўлиб ўтган ва уларга ўлим қарори чиқарилган.

Орол 1960 йили 27 майда Туркия тарихида биринчи давлат тўнтариши бўлганлигининг 60 йиллиги муносабати билан қайта номланди. 5 йил давомида кўплаб бинолари таьмирланиб, музей ҳолатига келтирилди.

 

Демократия ва Эркинлик оролини марказида жойлашган "Демократия" майдони атрофида 500 кишилик Аднан Мендерес конгресс маркази биноси, 1200 кишига мўлжалланган Фотин Рушту Зорлу Жомийси, Хасан Пулаткан спорт мажмуаси ва музей биноси қад кўтарган. Шунингдек, оролда ресторан, Демократия ва Эркинликлар музейи ва 24 метр узунликдаги Демократия маёғи бинолари мавжуд.

Тантанали маросимда Туркия Республикаси Президенти Ражжаб Тоййиб Эрдоғон ва бир катор давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Гулноза МУФТИЗОДА,

"Янги Ўзбекистон"

учун Туркиядан махсус