Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ташаббуси билан Истанбул шаҳрида бошланган Форум давомида бир қатор мамлакатлар ва ташкилотлар ўртасида инсон ресурсларини

ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, иқтидорларни жалб қилиш ва бошқариш, инсон ресурсларини стратегик режалаштириш, таълим ва малака ошириш йўналишларида муҳокамалар олиб борилиши режалаштирилган.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Форум доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Инсон ресурслари офиси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми ҳам имзоланиши кутилмоқда.