Бундан аввал Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа мамлакатда коронавирус пандемияси иккинчи чўққига чиққанини айтган эди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Туркияда коронавирус юқиши билан боғлиқ ҳолатлар сони яна ошяпти.

"Биз COVID-19 билан касалланиш ҳолати кўпайганини кузатяпмиз. Шу боис пандемияга қарши кураш чоралари яна кучайтирилади. Кафе ва ресторанлар кучли назоратга олинади. Жамоат трaнспортида тик туришга асло йўл қўйилмайди", - деди Эрдўған Анқара шаҳридаги чиқиши чоғида.

Давлат раҳбари қўшимча қилишича, ниқоб тақмай юрган фуқаролар ижтимоий масофага ҳам амал қилмаяпти. Бундайлар, албатта, жаримага тортилади.