Туркия коронавируснинг иккинчи чўққисидан ўтмоқда, деб хабар беради Tengrinews.kz РИА Новостига асосланиб.
“Пандемия давом этмоқда, ҳар куни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда. Биз биринчи тўлқиннинг иккинчи чўққисини бошдан кечирмоқдамиз. Анқара, Истанбул, Измир, Бурса ҳали ҳам юқори хавф остида”, — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг шарқий вилоятлари - Газиантепа, Шанлиурфа, Мардин, Эрзурумда кўплаб янги юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, Туркияда чоршанба куни 1,596 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, бу 15 июндан бери кунлик энг катта ўсиш.