Илк бора ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон вакиллари 12 нафар спортчи билан иштирок этиб, жамоавий ва шахсий биринчиликда 7 та олтин, 10 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Кеча пойтахтимизда ушбу мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари бўлган 10 нафар спортчи ҳамда 2 нафар мураббий тақдирланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилмоқда.
Маросимда Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт жамияти мутасаддилари иштирок этган.