Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик аҳамиятга масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув доирасида муҳим келишувлар эришилди. Жумладан:

Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиёти давом эттириш;

Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб, илк бор ишлаш хуқуқини берувчи рухсатнома бериш;

Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞКУР ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолашга келишиб олинди.