Унга кўра, ҳеч бир номзод 50% овоз ололмаган, шунинг учун иккинчи тур ўтказилиши керак. Йенер, бу Туркия тарихида биринчи марта содир бўлишини таъкидлади.

Сайлов қутиларининг 100 фоиз очилиши натижаларига кўра, амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоған 49,51 фоиз овоз тўплади. Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги “Халқ альянси” партиясидан номзод Камол Қиличдарўғли 44,88 фоиз овоз олди.

Шу билан бирга, хорижда овоз берган 35 минг нафардан ортиқ сайловчиларнинг сайлов бюллетенлари ҳали санаб бўлингани йўқ.

Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзодлардан бири 50 фоиз, плюс битта овоз олиши керак эди. Овоз беришнинг иккинчи босқичи 28 май кунига белгиланди, деб хабар беради mir24.tv.