Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг расмий телеграм каналида маълум қилинишича, Иноятова Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган. У фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан буён қидирувда бўлган.
Эндиликда ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиши мумкин.
«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади
Шу билан бирга, кейинги вақтларда кўплаб фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан фирибгарлардан огоҳ бўлишларини сўраймиз», дейилади хабарда.