Мазкур шаҳарда қутқарувчилар вайроналар остидан 32 кишини тирик ҳолда олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Зилзила ўчоғи мамлакат шарқидаги Малатья вилоятидаги Ешильюрт шаҳри ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда деярли 350 минг киши истиқомат қилади.

Аввалроқ ер силкиниши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва 69 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Ешильюрт шаҳар ҳокими Меҳмет Чинарнинг сўзларига кўра, тўрт қаватли уйлардан бирининг вайроналари остида одамлар бўлиши мумкин. Хавфларни юмшатиш департаменти маълумотларига кўра, биринчи зилзиладан кейин уч ҳафта ичида 10200 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилган, дейилади mir24.tv сайтида.