Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълумотларига кўра, Туркиянинг марказий қисмида 4,8 магнитудали зилзила қайд этилган.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 10.48 да, Туркиядаги вайронкор зилзила эпицентри – 376 минг аҳолига эга Қаҳрамонмараш шаҳридан 85 километр шимоли-ғарбда юз берди. Ўчоқ 40 километр чуқурликда жойлашган, деб хабар беради ria.ru.