Нашр деворларнинг бир қисми қулагани акс этган видеони эълон этди. Уларни қайта тиклаш мумкинми ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Газиантеп қалъаси илк бор Хетт подшолигида қурилган. II-III асрларда римликлар томонидан қайта тикланган ва кенгайтирилган.
Кейин у Византия императори Юстиниан даврида, 527-565 йилларда қуриб битказилди. Қалъа 2000 йилда ўзининг якуний шаклини олди ҳамда Усмонийлар империяси қулаганидан кейин шаҳарни француз қўшинларидан ҳимоя қилингани шарафига панорамали музей сифатида фойдаланилган, дейилади kommersant.ru сайтида.