Ер ости тебранишининг эпицентри Кўнё вилояти бўлиб, зилзила ўчоғи ер юзасига анча яқин — беш километр чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва моддий зарар ҳақида маълумот берилмаган.
Яқинда Aляска яқинида сезиларли сейсмик ҳодиса юз берди. Бундан ташқари, Япониянинг марказий қисмида мутахассислар 4,6 магнитудали ер ости тебранишларини қайд этган. Зилзила Ибараки, Токио ва Чиба префектуралари аҳолисига сезилган.
Ўтган ҳафта сейсмологлар Индонезия қирғоқлари яқинида кучли зилзила содир бўлганини хабар қилишди. Ер силкинишлари магнитудаси 6,1 баллни ташкил қилган, деб хабар беради АиФ.