Авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ, Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага келди.

Меҳмонларни аэропорт директори Тимур Халилов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олдилар.

Самарали ўтган мулоқот чоғида Фарғона аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли алоҳида эътироф этилди. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек Туркия билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув чоғида ҳаво кемаларига ер усти хизмат кўрсатиш ҳамда умумий хавфсизлик рисклари масалалари алоҳида муҳокама қилинди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.