Улар ўз шарҳларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги нутқига алоҳида эътибор қаратишди.
Мехмет Сейфитдин Эрол, Анқара стратегик тадқиқотлар маркази AnkaSAM директори:
— Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги нутқида ўтмиш, ҳозирги ҳолат ва келгуси йилларда мамлакатни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида аниқ, концептуал тасаввурни тақдим этди.
Аслида у республика ривожланишининг янги босқичини эълон қилди, давлат ва жамият қурилиши уфқларини кенгайтирди, давлат институтлари, фуқаролик жамияти ва иқтисодий ўсиш тараққиёти учун янги чегараларни белгилаб берди.
Ушбу нутқ нафақат мазмуни, балки шакли жиҳатидан ҳам Ўзбекистон раҳбарининг долзарб масалаларга янгича ёндашувини акс эттиради. Ҳатто уни мамлакат тараққиёти траекториясининг энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири ҳам дейиш мумкин.
Дарҳақиқат, Мустақиллик кунлари ҳақиқатан ҳам бундай чиқишларда, ўтган босқични баҳолаш ва эркин, суверен давлат учун янги мақсадларни белгилашга жуда мос келади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардимки, Президент сиёсий шиорлар, мавҳум мафкуравий формулалар ёки геосиёсий «ўйинлар» га эмас, балки айни пайтда оддий фуқароларни хавотирга соладиган аниқ ҳаётий масалаларга эътибор қаратди. Нутқда глобал пандемияга қарши курашиш шартлари ва унинг оқибатларини муваффақиятли бартараф этиш йўллари, ёшлар, меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламларининг долзарб муаммолари, соғлиқни сақлаш тизимининг устувор йўналишлари, иқтисодий ривожланиш, инновацион тараққиёт — замонавий муаммоларнинг ҳаммаси қамраб олинди. Бу Ўзбекистон раҳбарининг мамлакатдаги ўзгаришларга нисбатан тизимли ёндашувидан ва истиқболларини ҳар томонлама кўрганлигидан далолат беради.
Бир сўз билан айтганда, ушбу нутқ бугунги янги Ўзбекистон замонавий ҳақиқатларга хотиржам муносабатда бўладиган, унинг афзалликлари ва камчиликларини холисона баҳолайдиган, устувор йўналишлар ва стратегик мақсадларни мустақил равишда аниқлай оладиган етук давлат эканлигини кўрсатди.
Кўриниб турибдики, Президент Шавкат Мирзиёев ўзига хос дадил қарорлар ва ғайратли саъй-ҳаракатлари билан жамиятни янгилаш ва иқтисодий модернизация қилиш соҳасида Ўзбекистонни жиддий равишда олдинга силжитмоқда.
Агар Шавкат Мирзиёевнинг қарашлари тўлиқ амалга оширилса, Ўзбекистон МДҲнинг энг илғор мамлакатларидан бирига, Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва саноат марказига айланади.
Хусейн Багджи, Ташқи сиёсат институти директори:
— Мамлакат мустақиллиги кунида Ўзбекистон раҳбари трансформацияларнинг аҳамияти, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, муносиб келажакдаги давлатни таъминлаш учун амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг чекинмаслигини ва изчиллигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Замонавий шароитда мамлакат раҳбарининг ислоҳотларга йўналтирилганлиги жуда муҳимдир. Бу ҳақиқат Ўзбекистон учун жуда катта устунлик беради.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Президентининг мавжуд қийинчиликларга, шу жумладан глобал пандемия ва жаҳон бозорларидаги иқтисодий инқирознинг оғир шароитларига кўз юммаслиги ҳар қандай ҳурмат ва қадрлашга лойиқдир. Аксинча, у мамлакатнинг ҳозирги ҳолати, эришилган ютуқлари ва имкониятларининг барча асосий жиҳатларини таҳлил қилди. Ва ҳозирги воқеликда янада ривожланишнинг бир қатор аниқ йўлларини белгилаб берди.
Нутқнинг моҳияти нафақат Ўзбекистон раҳбарининг самимийлигидан, балки кўриб чиқилаётган масалаларга жиддий муносабатда бўлишидан ва келажакни қуриш ёндашувининг амалийлигидан далолат беради. Бу нафақат Ўзбекистон халқи, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун жиддий хабар. Ўзбекистоннинг минтақадаги марказий ролини ҳисобга олган ҳолда, унда олиб борилаётган чуқур ва динамик ислоҳотлар бутун Марказий Осиё бўйлаб ўсишнинг янги «драйверига» айланади ва мамлакат ўзи минтақаларни ривожлантириш локомотиви бўла олади деб тахмин қилиш мумкин.
Шамиль Айрим, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан Туркия Буюк Миллий Мажлисининг (бир палатали парламент) аъзоси, «Мармара Групп» стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси» нодавлат ташкилоти ижроия кенгаши раҳбари:
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи давлат ҳаётининг барча жабҳаларини ўзида мужассам этган бой, кенг қамровли дастурдир. У оддий одамларнинг ташвишлари ва орзу-умидлари билан яшаш қобилиятининг яққол кўрсаткичи ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий мавқеи, касби ва келиб чиқиши, миллатидан қатъи назар барча Ўзбекистон фуқароларига бўлган муҳаббат намойиши бўлди.
Айтишимиз мумкинки, бу янги миллий ғоя, бутун аҳолини ягона мақсад — давлат суверенитетини янада мустаҳкамлаш ва умумбашарий фаровонликни таъминлаш атрофида бирлаштирган контсепция.
Ушбу нутқ моҳияти ва мазмуни билан долзарблиги сабабли унда кўрсатилган устувор йўналишларнинг узоқни кўрганлиги туфайли бир неча маротаба қизиқиш уйғотади ва қўшимча ўрганишлар мавзусига айланади.