Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов модераторлик вазифасини бажарди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Туркия Республикаси Вице-президенти Ф.Октай, Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши раиси Н.Олпак ҳамда бошқа мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари, шунингдек, 30 яқин ўзбек ва 60 дан зиёд турк ишбилармонлар иштирок этишди.
Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ўз нутқида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркиянинг Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши, Савдо палаталари ва товар биржалари Иттифоқи, Мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси каби ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорлик олиб бораётганига алоҳида урғу берди.
Бунинг яққол натижаси сифатида юртимизда турк капитали иштирокида 1 576 та корхона, шундан, 694 таси қўшма корхона, 882 таси эса 100 фоиз турк капитали иштирокидаги корхона фаолият олиб бораётганини келтирсак бўлади.
Бизнес-форум давомида ҳамкорлик йўналишларида қилинаётган ишлар, қолаверса Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги тақдимот материаллар меҳмонларга тақдим этилди. Тадбирда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, қолаверса икки мамлакатнинг тадбиркорларига янада кенг имконият яратган ҳолда улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир сўнгида бугунги тадбирда иштирок этган Туркия хусусий сектор вакиллари Ўзбекистонда ҳамда Ўзбекистон бизнес вакиллари Туркияда ўз капитали иштирокидаги қўшма лойиҳаларни янада оширишга ҳиссаларини қўшиш истагини билдирдилар.