Туркиянинг юқори рейтингга эга бўлган «Haberturk» нашри Ўзбекистоннинг коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятини таҳлил қилиб, мамлакатнинг қўлга киритган ютуқлари минтақада бошқа давлатларникидан ажралиб тургани, касалланиш ва ўлим ҳолати паст даражадалиги, соғайиш кўрсаткичи юқорилаб бораётгани ва бунга ўз вақтида кўрилган чоралар сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон бошқа мамлакатларга намуна сифатида кўрсатилган.
Коронавирус эпидемиясининг биринчи кунларидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ йирик оммавий маросим ва тадбирларни ва мактаблар фаолиятини тўхтатди. Бошқа мамлакатлар билан ҳаво ва қуруқлик йўллари ёпилди, темир йўллар қатнови тўхтатилди. Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган молиявий ресурслар соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш ва аҳоли саломатлигини асрашда муҳим омил бўлмоқда.
Бугун барча соҳаларда Ўзбекистон тараққиёти юқори суръатларда ривожланмоқда. Мамлакат бўйлаб ташқи савдо алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Мамлакат умуман демократик ўзгаришларга, шунингдек, иқтисодий эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган мақомга эга. Шу ўринда, йирик иқтисодиётга эга бўлган Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан умумий алоқада бўлган мамлакатлар орасида биринчи ўринда туради. Ҳамкорлик доирасидаги икки томонлама муносабатлар даражаси рақамларда акс этади. 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 44 фоизга, импорт ҳажми эса 49,9 фоизга ўсди.
Пандемияга қарамай, қайд этилган юқори кўрсаткичлар ўзаро муносабатлар узоқ муддатли стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалий ва узоқ муддатли иқтисодий сиёсати самараси экани ва мавжуд салбий вазият вақтинчалик эканини исботламоқда.
Ўзбекистондаги ички ва ташқи иқтисодий сиёсат дунё эътиборини тортмоқда. Сиёсатшунослар Ўзбекистоннинг ўзгараётгани ва ташқи сиёсий ютуқлари ҳақида фикр билдирмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти билан бирлаша бошлаганлигини кўрсатади, дейилади мақолада.