– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро Қўшма комиссияси тўғрисида Битим;

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Ердан ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш тўғрисидаги Битимга Қўшимча битим.

Ўзбекистон томонидан ҳужжатларни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркманистон томонидан эса Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов имзоладилар.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона ва адолатли асосда, дўстлик руҳида ва яхши қўшничилик руҳида биргаликда фойдаланиш масалаларида ўсишга хизмат қилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.