Меҳмонлар мактабнинг инфратузилмаси билан танишиш билан бир қаторда ўқувчи ёшлар билан учрашди. Мактабдаги информатика ва туркман тили фанлари бўйича дарс ва тўгараклар фаолияти билан танишди.

Шунингдек, туманидаги “Отаюрт” овул фуқаролар йиғинидаги А. Дурдиев номидаги маданият маркази тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Делегация аъзолари маданият марказининг фаолияти ва тўгарак ишлари билан танишди.

Бу ерда Қорақалпоғистон Республикаси Туркман миллий маданий маркази фаоллари билан учрашув ҳам ташкил қилинди. Шундан кейин  маданият марказининг 200 ўринли томошалар залида концерт дастури намойиш этилди.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири