Туркманистоннинг ғарбий минтақаси — Болқон водийси расмийлари Туркманбоши шаҳрига самолётдан антисептик сепиб юборди. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси минтақавий хизмати хабар берди. Таҳририят буни коронавирус пандемиясининг янги тури билан боғламоқда.
“Озодлик” радиоси мухбирининг сўзларига кўра, антисептик Қурбон ҳайити пайтида (июл охирида - август ойининг бошида) пуркалган. Уч кун давомида аҳолига уйларини тарк этиш тақиқланган. Мухбирнинг сўзларига кўра, дезинфекциялаш учун пул давлат идоралари ходимлари, давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчилардан йиғилган. Туркманбошида 70 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, бу шаҳар мамлакатнинг нефтни қайта ишлаш саноатининг маркази ҳисобланади.
Туркманистон расмийларининг таъкидлашича, мамлакатда коронавируснинг янги турини юқтирган биронта ҳам одам йўқ. Афтидан, бу COVID-19 билан касалланиш ҳолатини инкор этган, БМТга аъзо охирги давлат.
Шу билан бирга, июл ойи охирида республикада йирик савдо марказлари, бозорлар, театрлар, парклар ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти тўхтатилди. Мамлакатда йўловчи ва темир йўл транспорти қатновига ҳам чек қўйилган.
Июль ойи ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти республика расмийларини коронавирус мамлакатда пайдо бўлганидек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришга чақирди. “Озодлик” мухбирлари республиканинг барча минтақаларида пневмония авж олганлиги тўғрисида гувоҳлик бермоқда.