Бу ҳақида фахрий оқсоқол Ёзмурод Отамуродов Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтказилган Халқ маслаҳати йиғилишида маълум қилди.
Отамуродовнинг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий-маиший шароити юқори ва эндиликда тўловларни доимий равишда ошириш зарур эмас. У, шунингдек, “дунёнинг ҳеч қайси давлатида фуқароларга бундай имтиёзлар бериб келинмаганини” қўшимча қилди.
Фахрий оқсоқол президент Бердимуҳамедовдан бу ташаббусни қўллаб-қувватлашни ва тежаладиган маблағларни мамлакат тараққиёти ҳамда бошқа муҳим йўналишларга йўналтиришни сўради. Президент эса ўз навбатида Отамуродовга нутқи ва тавсиялари учун миннатдорлик билдирди.