Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳри мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида Смарт Реадерс мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа иштирокчилари Бёрнетт Френсис Хожсоннинг The Secret Garden ҳикояси асосида тайёрланган турли савол-жавоб ва ролли ўйинларда қатнашди. Смарт Реадерс инглиз тилида ҳикоялар ўқиш мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилаётган бешта ташаббуснинг тўртинчи қисми ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга қаратилган.
Шунингдек, мазкур тадбир хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, филъм ва бошқа ўргатувчи контент яратилишини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Шунингдек, лойиҳа ўз олдига Ўзбекистонда инглиз тили ўрганувчиларини (ўқувчилар, ўқитувчилар ва бошқа касб эгалари) инглиз тилида турли жанрдаги адабиётлар ўқишга қизиқтириш ва шу орқали уларнинг тил кўникмалари, тил билиш даражаларини оширишни мақсад қилган.
Бундан ташқари, уларнинг дунё халқлари, тарихи ва маданият ҳақидаги хабардорлигини ошириш, ўзаро мусобақалашиш орқали уларда рақобатбардошлик руҳиятини шакллантириш, танишиш ва маълумот алмашиш ҳам кўзда тутилган. Ўқувчиларнинг мусобақада фаол қатнашганликлари учун уларни муносиб тақдирлаш, мотивация бериш ва албатта, бу орқали уларнинг келгуси таълим жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиш келгусида ўз самарсини беради.