Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Кенпук университети олимлари Британия Биобанки асосида тадқиқот ўтказгандан сўнг ана шундай хулосага келди.

Тадқиқотчилар Буюк Британиядаги 500 000 кишининг саломатлик ҳолати ва одатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Овқатни ҳеч қачон тузламаган одамларда фибрилляция ва бошқа юрак касалликларига чалиниш эҳтимоли бу қоидаларга риоя қилмайдиганларга қараганда 18 фоиз камроқ экани аниқланди. Вақти-вақти билан тузни истеъмол қиладиганлар учун хавф 15 фоизга кам бўлган.

Фибрилляция – бу юракнинг тартибсиз ва ғайритабиий тез уриши билан кечадиган касаллик. Ушбу касалликка чалинган одамлар бош айланиши, нафас қисилиши ва чарчоқдан шикоят қилишади. Келгусида уларнинг инсультга чалиниш эҳтимоли беш баравар юқори бўлади. Буюк Британияда ушбу касаллик билан оғриган беморлар сони сўнгги ўн йил ичида 50 фоизга ошиб, 1,5 миллион нафарга етди, деб хабар беради mir24.tv.