“Мен ўз компанияларим, шахсий хайрияларим орқали ёрдам бериш учун барча ишни қилаётганимга ишончим комил бўлишини истайман. Мен ҳаётим давомида барча пулларимни бу мақсадларга ажратмоқчиман. Мен тириклигимда ўзгаришлар гувоҳи бўлмоқчиман”, деб айтган Жек Дорси.

Айни вақтда бойлиги 4,7 млрд долларга баҳоланувчи тадбиркор турли ташкилотларга 85 млн доллардан кўпроқ маблағ йўналтирган. У ўз хайриялари ҳақида Google-документ орқали очиқ ҳисобот бериб боради. Унинг таъкидлашича, у хайрия жамғармасини харажатлардан қочиш учун ташкил этмаган.