Аввалроқ Алишер Никимбаев саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди. Мутахассис Кувайт футбол ассоциацияси саралаш босқичини қабул қила олмаслигини маълум қилган ҳамда ушбу турнир Тошкентда бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Никимбаев мусобақанинг дастлабки ўйинлари 27 октябрь санасида ўтказилишини айтиб ўтди. Олдинроқ баҳслар 25 октябрда бошлниши керак эди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси қатнашади.