Ucell бугун:
11 миллиондан ортиқ мобил абонентлар. Мамлакат бўйлаб 200 дан ортиқ шахсий ва 3000 дан ортиқ ҳамкор савдо нуқталари мавжуд бўлиб, уларда қулай тарифларнинг кенг танлови ва замонавий қурилмаларнинг бой ассортименти мавжуд. Сурхондарёнинг тоғли қишлоқларидан Орол денгизи соҳилигача барқарор алоқани таъминлаётган 25 мингдан ортиқ мантиқий станция.
Компания Марказий Осиёда биринчи бўлиб Тошкент метрополитенида мобил алоқанинг 100% қамровини таъминлаб, ҳақиқий узлуксиз алоқа муҳитини яратди. Метро бекатларида юқори тезликдаги 5G тармоғи, тоннелларда эса барқарор 4,5G қамрови мавжуд.
Ucell соҳанинг технологик ривожланиш суръатини дадил белгилаб бермоқда. Компания 2019 йилдаёқ Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб 5G тармоғидан тижорий фойдаланишни йўлга қўйган ва ўшандан бери бешинчи авлод тармоғи қамровини изчил кенгайтириб келмоқда.
Ucellʼнинг 5G йўли пойтахт — Тошкентдан бошланиб, кейин Самарқандга ёйилди. Бугунги кунда Фарғона водийсида катта натижаларга эришилди: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги барча аҳоли пунктлари 5G алоқа билан таъминланган.
Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳри алоҳида фахр манбаидир — у мамлакатда Ucellʼнинг 5G тармоғи билан тўлиқ қамраб олинган илк шаҳар бўлди. Бу компания стратегиясининг ёрқин ифодасидир: илғор технологиялар нафақат мегаполислар, балки барча ҳудудлар учун ҳам очиқ бўлиши керак.
Ucell учун ривож — бу нафақат технология, балки мамлакат келажагига ҳисса қўшишдир. Компания «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. 2021–2025 йиллар давомида Ucell кўмагида минглаб дарахтлар экилиб, Нукусдан тортиб Андижонгача бўлган ҳудудларда янада яшил ва қулай муҳит шакллантирилди.
Ucell рақамли имкониятларни кенгайтириб, янги сифат стандартини таклиф этувчи хизматларни яратиш орқали олдинга интилишда давом этмоқда. Бунда рақамли қулайлик ҳаётни осонроқ, қулайроқ ва ёрқинроқ қилади. Олдинда эса янада кўпроқ инновациялар, янада кўпроқ имкониятлар ва ҳар бир инсон билан янада яқинроқ алоқа кутмоқда.
Реклама