Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари натижасида янги барпо этилган Фарғона шаҳрининг Шодиёна маҳалласида шаҳар ва туманлардан келган нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар ва ота-оналарнинг “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда вилоят ҳокими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш башқармаси бошлиғи ва масъул ходимлари иштирок этиб, барча иштирокчиларни кириб келаётган “Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги байрами билан чин юракдан муборакбод этди.

 Учрашув якунида барча маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, нуроний отахонлар ва онахонлар, шунингдек фаол ёшлар вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.