Бир неча йилдан буён уйида ишсиз ўтирган Зуҳра Утегенова ҳудуд ҳоким ёрдамчисининг таклифи ва ёрдами билан нон цехини очишга мувофиқ бўлди.

Зуҳра банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қуйди. Бугунги кунда аҳолини иссиқ нон билан таъминлаб келмоқда. Асосийси кичкина цех туфайли уч фуқаронинг бандлиги таъминланишга эришилди.