Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар беради.
Судьялар олий кенгаши қарорига кўра:
Хасанов Муроджон Забибуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг раиси лавозимига;
Хамроев Наврўз Эргашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Шаропов Зафар Пўлатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.