Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигида Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги ва Гданск (Польша) Иккинчи Жаҳон уруши музейи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жаноб Радослав Гру, Музей ҳамда Институт вакиллари иштирок этди.
Ушбу уч томонлама имзоланган ҳужжат келажакда нафақат архив ҳужжатлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, балки икки давлат фуқаролари учун очиқ фойдаланилиши мумкин бўлган электрон портал ва нашрлар пайдо бўлишига улкан ҳисса қўшишига туртки бўлиши тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъrидланди.