Фарғона вилояти Учкўприк тумани "Катта Кенагас" МФЙ биносини бўш турган биносида ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик бўйича 40 йиллик тажрибага эга Адхамжон Рахматуллаев устозлигида “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан тўгарак ташкил этилмоқда.

Ушбу тўгаракда бир вақтни ўзида 50 яқин ёшлар ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик сирларини ўрганиш имконияти яратилади.

Учкўприк туман хокими томонидан қўллаб қувватланган ташаббусни ташкилий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзаахмедов "Катта Кенагас" МФЙда бўлиб узоқ йиллик тажрибага эга А.Рахматуллаев ҳамда МФЙ раиси билан тўгаракга ажратилган бинода бўлиб, тўгаракни ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.

Вилоят бошқармаси раҳбари Расулжон Мирзаахмедов “Ҳунарманд” уюшмаси тўгаракни ташкил этиш ҳамда ёшларга ҳунар ўргатиш бўйича барча имконият даражасида қўллаб-қувватлашини билдиришини маълум қилмоқда “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати.