УЕФА 2023 йилги Европа Суперкубоги, яъни Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби ўртасидаги баҳс Татаристон пойтахти Қозон шаҳридан Греция пойтахти Афинага кўчирилганини эълон қилди.
Бу беллашув жорий йилнинг 16 август куни Афинанинг “Георгиос Караискакис” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумки, Украинадаги можаро туфайли УЕФА ўтган йил Чемпионлар лигаси финалини ҳам Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирган эди.