“Литий конини ўзлаштириш бўйича танлов ғолиби танлангани ҳақида Украина Бош вазири Юлия Свириденко душанба куни кечқурун, 12 январь куни Telegramда маълум қилди”, деб хабар берди dw.com.
“Кон минимал капитал қўйилмаларни 179 миллион долларга жалб қилади, шундан 12 миллион доллари янги геологик қидирув ва захираларнинг халқаро аудити учун, агар коннинг тижорат захиралари тасдиқланса, 167 миллион доллари қазиб олиш ва бойитишни ташкил қилиш учун ишлатилади”, дейилади баёнотда.
Украина Бош вазирининг сўзларига кўра, АҚШ инвесторларини жалб қилиш Украинага халқаро эътиборни оширади ва мамлакат учун қўшимча хавфсизлик кафолатларини яратади. “Ушбу лойиҳа Украинага тизимли америкалик ҳамкорлар билан биргаликда юқори рақобатбардош ва юқори технологияли жаҳон литий саноатига кириш учун мисли кўрилмаган имкониятларни очиб беради”, деб таъкидлади Свириденко. Акциядорлари орасида Techmet ва The Rock Holdings бўлган Lithium Holdings “муҳим минералларни қазиб олишда катта тажрибага” эга, деб қўшимча қилди Украина Бош вазири.