Жорий йилнинг 24 март куни Шотландия – Украина терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2022 саралаш босқичи плей-офф баҳси бўлиб ўтиши керак эди. Украиналик футбол мутасаддилари мамлакатдаги вазият туфайли мазкур ўйинни бошқа муддатга кўчиришни сўради.
ФИФА бу масалага УЕФА ва Шотландия футбол федерацияси билан биргаликда тегишли ечим изланишини эълон қилди.
USA Today маълумотларига кўра, ўйин июнь ойига кўчирилиши мумкин.