Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилди.