Шу мақсадда жорий йил 27-29 сентябрь кунлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, «Ўзнефтгазбурғилаш ишлари» МЧЖ ва «Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш» АЖ корхоналарида Украинанинг «Внешенергокомплект» корхонаси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида украиналик мутахассислар импорт қилинган механик қисмлар ва ускуналарнинг тескари муҳандислик ва аналоглари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликка катта қизиқиш билдирди.
Шунингдек, корхоналарда қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва уларни таъмирлаш эҳтиёжи, ускуналарга таъсир этувчи ва уни носоз ҳолга келтирувчи омиллар ҳақида батафсил маълумотлар олинди.
Учрашув якунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «ВEНКОМ» МЧЖ ўртасида 2022 йилда режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари давомида, украиналик мутахассислар томонидан ускуналарда тескари муҳандислик амалиётини қўллаш имкониятларини ўрганишга келишиб олинди.
Бунинг учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ тармоқ корхоналари томонидан тескари муҳандислик учун ускуналар тафсилоти рўйхати тузилиб, маълумотлар Украинага юборилади.
«ВEНКОМ» МЧЖ томонидан тақдим этилган техник топшириқлар, хусусиятлар ва эскизларга кўра, маҳаллий корхоналарнинг имкониятлари ўрганилиб чиқилиб, Ўзбекистон ҳудудида импорт қилинадиган ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ҳамда уларни аналогларининг тескари муҳандислик амалиёти ва ишлаб чиқариши ташкил этилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Маълумот учун: Украинанинг «Внешенергокомплект» масъулияти чекланган жамияти 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, хизмат кўрсатиш соҳасида инжиниринг, насос ва компрессор ускуналарини қайта лойиҳалаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхонадир.