Мусобқада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 31 давлат орасида 5-ўринни эгаллади.
Олтин медаль
-52 кг: Диёра Келдиёрова
Кумуш медаль
-90 кг: Давлат Бобонов
Бронза медаль
-70 кг: Гулноза Матниязова
-73 кг: Обидхон Номонов
Терма жамоамиз делегацияси Улан-Батордан юртимизга қайтиб келди. Дзюдочиларимизни Федерация ва Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, уларнинг оила аъзолари кутиб олди.