"2023 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмоли кескин ошиб бориши кузатилмоқда.

Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узулуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, «UzGasTrade» АЖ билан шартнома тузган ҳолда магистраль газ қувурлари ва газ тақсимлаш шохобчаларига тўғридан-тўғри уланган барча корхоналарга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ушбу корхоналарга газ узатиш об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда қулай шароит вужудга келиши билан тикланади ва бу ҳақда алоҳида хабар қилинади", дейилади хабарда.