Фестивалда ўзбек миллий таомлари, шунингдек, туркман, татар, қозоқ, корейс ва рус миллий таомлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Бундан ташқари ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, фольклор жамоалари чиқишлари, миллий либослар намойиши, миллий таомлар тайёрлаш бўйича мастер-класслар ҳамда агротуризм маҳсулотлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди. 

Хорижий ва маҳаллий минглаб сайёҳларни ўзига жалб этган фестивалда меҳмонлар ўзбек ҳамда турли халқлар миллий таомларининг тайёрланиши жараёнларини бевосита кузатиш ва таътиб кўриш имкониятига эга бўлишди.