Мазкур учрашув "Ўзбекистон PEPSI" компанияси ҳомийлиги остида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилди. Учрашув чоғида ёш спортчиларга "Мастер класс" оммавий спорт тадбири ташкил қилинди. 

Ушбу спорт тадбирида Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б.Шаҳриёров, бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Мирзаев, Бухоро вилояти МОҚ вакили Х.Ҳусенов  ҳамда Ўзбекистон Таэквондо WT ассосиацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари О.Аҳадовлар қатнашди. Тадбирда  вилоятимизнинг  турли ҳудудларидан ташриф буюрган 450 нафардан зиёд спортчилар Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитовнинг ғалабагача босиб ўтилган йўл, таэквондо WT бўйича фикрларини тинглади. Ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

Тадбир якунида тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу учрашув бухоролик  ёшлар учун унутилмас ва қувончли воқеа бўлиб қолишига шубҳа йўқ.