Вилоятда кластер асосида бу йил 100 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Лекин Улуғнордаги Катта Андижон каналида 1,5 минг гектар сунъий кўл қаровсиз турибди.

Ушбу имкониятларни ишга солиш, бунга 100 миллиард сўм кредитлар йўналтириш топширилди.

Вилоятда парранда гўшти етиштиришни кенгайтириш мақсадида 1,5 миллион бош парранда боқиш қувватига эга 20 та корхона ишга туширилиши белгиланди. 

Улуғнор ва Бўстонда 2 та йирик сутни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилинади. Уй ва чорва хўжаликларида наслни яхшилаш бўйича янги тизим яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат саноатига хорижий бренд корхоналарини жалб қилиб, 342 та лойиҳага 220 миллион доллар ажратилиши айтилди.

Андижон, Улуғнор ва Жалақудуқда мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, Андижон туманида йирик агрологистика марказини қуриш юзасидан ҳам мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари Марҳаматдаги пиллачилик кластери Андижоннинг барча туманлари ва республиканинг бошқа вилоятларига намуна бўлганини қайд этди.

Кластер 30 гектарда юқори ҳосилли тут экиб, кўчат ва хизмат кўрсатишдан йилига 25 миллион доллар экспорт қилмоқда, япон технологияси асосида 37 миллион долларлик ипакчилик комплексини барпо қилмоқда.

Ушбу тажрибани ёйиш, барча туманларда камида 3 гектардан ҳосилдор тут экиш лозимлиги қайд этилди.