Маълумотларга кўра, фавқулодда қўмитанинг пандемия билан боғлиқ вазиятни кейинги баҳолаш жараёни 3 ойдан сўнг бўлиб ўтади.

«Дунёдаги вазият хавфлилигича қолмоқда», дейди қўмита барча ҳамкорларга COVID-19га қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирар экан.

Халқимиз эса карантинни, умуман, коронавирус балосини яқин ойлар ичида даф бўлишига умид қилиб яшаётгани аниқ. Аммо ЖССТ бу ҳақда расмий баёнотида маълум қилди.

Агентлик, шунингдек, мамлакатларнинг инфекцияга қарши турғун муносабати муҳимлигини таъкидлаб, ёшларни касаллик тарқалишининг олдини олиш учун барча ҳимоя воситаларидан фойдаланишга чақирди.